“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” МАБЛАҒЛАРИ ЮРТ ОБОДЛИГИГА САРФЛАНМОҚДА
2022-11-09 16:25:32 135
Республикамизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида фуқароларимизнинг иштироки бевосита амалга бажарилаётган ишлар самарадорлигига хизмат қилаётир. Бунга “Ташаббусли бюджет” маблағлари орқали қилинаётган ишлар мисол бўла олади.
“Ташаббусли бюджет” тизими асосида туман бўйича ғолиб таклифлар сони 7 тага ҳамда амалга ошириладиган ишлар ҳажми 5 миллиард 270 миллион сўмга етказилди.
“Ташаббусли бюджет” бўйича тумандаги
4 та маҳалла фуқаролар йиғинида 5,2 км, жумладан, Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида 2,9 км, Қакир маҳалла фуқаролар йиғинида 2,3 км ички йўллар асфальтлаштирилди.
Ленбург маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабгача таълим ташкилоти таъмирланди ва таъмирлаш ишларига 300 миллион сўм маблағ сарфланди.
Чашма ва Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғиниларидаги 2 та мактаб таъмирланди ва ушбу мақсадларга 750 миллион сўм маблағ сарфланди. “Ташаббусли бюджет”нинг “Менинг йўлим лойихаси” доирасида Зангат маҳалла фуқаролар йиғинига 1,1 млрд сўм маблаг ажратилди ва 3,3 километр йул асфальтлаштирилди.
Шунингдек, “Ташаббусли бюджет”нинг 2 босқичи доирасида Чумоқча ва Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинларининг 8 км йўлларини асфальтлаштириш бўйича 2,4 миллиард сўм маблаг ажратилди ва ишлар бошланиш арафасида турибти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram