САЙЁР ҚАБУЛДА БИЛДИРИЛГАН МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2022-11-07 16:53:58 132
Аҳоли билан ўтказилаётган учрашув ва суҳбатлар, ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқаролар муаммо ва камчиликларини ечиш ва бартараф этилишида асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Қалъача маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳам кўп масалалар ўз ечимни топди ва берилган топшириқларнинг ижроси қабулдан сўнг ҳам таъминланаётир.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулдаги кўп мурожаатлар ҳам ижобий ҳал этилган эди. Айни дам ўтган сайёр қабулда қилинган яна бир мурожаат ҳал этилди.
Маҳалла раисининг бизга берган маълумотига кўра, сайёр қабулда билдирилган яна бир муаммо – маҳалланинг ички кўчаларига темир-бетон таянчлар ўрнатилиши юзасидан қилинган мурожаат ҳал этилди. Туман ҳокими кўрсатмасига асосан туман электр тармоқлари корхонаси томонидан маҳаллага 25 дона темир-бетон таянчлар етказиб берилди.
- Етказиб берилган таянчлар маҳалланинг “Меҳнаткаш”, “Обжувоз” ва “Қалъача” кўчаларига ўрнатилади. Берилган эътибор ва муаммонинг ҳал этилишида кўмак берган туман ҳокими ва туман ЭТК корхонаси раҳбарига аҳоли номидан миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фаёзиддин Тожиддинов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram