Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЙИЛ ЯКУНЛАРИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ, ЯНГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙИЛИГА ЯНГИ РЕЖАЛАР ТУЗИЛИШИ МУТАСАДДИЛАРГА ВАЗИФА ЭТИБ БЕРИЛДИ

×

 2022-11-07 16:34:41    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани асосан аграр, яъни қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман ҳисобланиб, аҳолининг асосий даромад манбаи ҳам ушбу соҳадан. Биноан, ушбу соҳани ривожлантириш ва соҳага дахлдор бўлганлар даромадини оширишга қаратилган ишлар кенг кўламда олиб бориляпти.

Туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди. Ижарачи ва фермерлар қатнашган мазкур тадбирда якунланаётган йилдаги ишлар сарҳисоб қилиниб, янги 2023 қишлоқ хўжалиги йилига тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.

Туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг сўзларига кўра, бу йили айниқса, Сўхлик бободеҳқонлар учун жуда яхши ва сердаромад бўлди. Ғаллакорларимиз муваффақияти ва картошкачи миришкорларнинг музаффарияти янги қишлоқ хўжалиги йилини кўтаринкилик билан бошлашларига мотивация беради.

Ўтказилган тадбирда туманда фаъолият кўрсатаётган 58 нафар барча йўналишдаги фермер хўжаликлар мутасаддилари билан биргаликда 2022 йил куз-қиш мавсумида хамда 2023 йил ҳосили учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Туманда қишлоқ хўжалиги ҳисобидан экспортни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди ва ушбу тизмини йўлга қўйиш учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram