Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАКРОРИЙ ЭКИН – КОНИ ФОЙИДА

×

 2022-11-05 16:45:07    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илғор ва замонавий технологиялардан фойдаланиш, табиат инъом этган муносиб шароитларни тўғри ишлатиш ҳам аҳоли дастурхонини тўкин-сочин бўлишига, энг асосийси бободеҳқон манфаатдорлигини оширишига хизмат қилади. Пурсаховат заминимизда ҳаракат билан меҳнат қилсангиз, баракотини бераверади.

Кўриб турганингиз, ушбу манзара туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Қалъача маҳалласида тасвирга туширилган. Мана икки-уч йилдирки, ушбу сектор миришкорлари ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиб, муносиба даромад олишга муваффақ бўлишаётир.

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фаёзиддин Тожиддиновнинг бизга берган маълумотига кўра, бу йили барча “Озод” ширкат хўжалиги ижарачилари ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни экишган. 10 сотих ерга совзи эккан ширкат ижарачиси Абдинаим Тошматов ўз эҳтиёжи учун етарли миқдорда ушбу зироатни захира қилиб, маҳсулотининг ортган қисмини бозорга олиб чиқиб, сотиш ниятида.

- Ўтган йили ҳам такрорий экин сифатида совзи эккан эдик. Салкам 6 тонна маҳсулот етиштириб олдик. Олган даромадимизни яхши ният билан оила ва рўзғоримизга сарфлаяпмиз. Бу йилги ҳосилдан ҳам ниятимиз катта, - дейди Абдинаим-ака.

Дарҳақиқат, ҳаракат қилган инсонга ҳаёт ўзи баракотини бераверади. Бунинг учун берилган шароитлардан тўғри ва унумли фойдаланиш лозимлиги талаб этилади холос.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram