Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЧОРАК ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-04 17:13:01    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизнинг барча таълим муассасаларида ўқув йилининг илк чораги ҳам якунланиб, барча ўқувчилар кузги таътилга чиқишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Республикамизнинг барча таълим даргоҳларида кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун давом этиши белгиланган. Мазкур санага бағишлаб туманимизнинг барча мактабларида тадбирлар бўлиб ўтди.

Бугун Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5-сонли УЎТ мактабида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи чорак натижаларига бағишланган тадбир ўтказилиб, ўқув йили илк чорагини аъло баҳолар билан тугатган ўқувчилар тақдирланиб, фан олимпиадаларида қатнашиб, биринчиликни қўлга киритган ўқувчиларга директор стипендиялари тақдим этилди. Маҳалла маъмурияти номидан фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов ҳам “Маҳалла, мактаб, оила” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ишонч билдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram