Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-03 18:20:41    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш баробарида аҳоли, айниқса, ёшлар ва мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар орасида ис газидан заҳарланиш, ёнғинларни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари катта аҳамиятга эга. Зеро бундай амалий ишларнинг замирида инсон ҳаёти ва манфаати мужассам.

Шунинг учун, бугун Республикамиз ҳудудидаги барча таълим даргоҳларида фавқулодда вазиятлар соҳаси ходимлари иштирокида юқоридаги мавзуларга оид тарғибот ишлари олиб борилаётир. Сўх туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жалолиддин Жалоловнинг маълумотига кўра, тумандаги Сариканда маҳалласида жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ис газидан заҳарланишни олдини олиш, ёнғинга қарши кураш, турли фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиб ва қоидаларини тушунтириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Бундай тадбирларни ўтказиш бўйича Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги “Баркамол авлод” Республика болалар мактаби ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур тадбирнинг биринчи мақсади имзоланган меморандум ижросига қаратилди.

Тадбирда иштирок этган педагогик жамоа ва ўқучилар билан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” ва “Ис газидан заҳарланишни олдини олиш” мавзўларида сўҳбат ўтказилди. Шунингдек, Сўх тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчи, ўқитувчи ва ишчи-ходимларга ёнғин ўчириш махсус автоуловидаги асбоб-анжомлар, ёнғинларни ўчиришда махсус асбоблардан фойдаланиш усуллари ҳақида маълумотлар ва тушунчалар берилди ҳамда ёнғинларни ўчиришда ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби тушинтирилди.

Тадбир жараёнида объектдаги мавжуд иситиш тизимининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди ва аниқланган камчиликлар жойда бартараф этилди. Бундай тадбирлар туманнинг барча таълим муассасаларида ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram