Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИЛК ҚАДАМ” ЎҚУВ ДАСТУРИНИНГ ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-11-03 18:10:22    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизда мактабгача таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида фарзандларимизнинг келажаги мужассам. Ўсиб келаётган баркамол авлод тарбиясига эътиборли бўлиш – уларнинг порлоқ келажак сари етакловчи омиллардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги тасдиқлаган “Илк қадам” ўқув дастури мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнини ташкил қилиш тамойилларини белгилашда муҳим таълимий ҳужжат ҳисобланади. Туманимизнинг мактабгача таълим муассасаларида ушбу ўқув дастури бўйича олиб борилаётган ишлар таълим сифатини кўтаришга қаратилган.

Сўх тумани мактабгача таълим бўлими ходими Муҳаррамхон Мирҳисенованинг бизга берган маълумотига кўра, Сўх тумани мактабгача таълим бўлими тасаруфидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим ташкилотлари учун «Илк қадам» давлат дастурини такомиллаштириш бўйича ўқув семинар ўтказилди. Семинарда барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва методистлар қатнашди.

Тадбир ташкил этилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 155-сонли “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” ги буйруғи ва унинг ижросига қаратилган мониторинг натижаси таҳлил этилди. Бундай тадбирлар албатта, соҳа ривожи ва мазкур муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимлар фаолиятини самарали йўлга қўйишда катта аҳамиятга эга.

              Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram