ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИ
2022-10-31 16:32:31 128
Туманимизнинг Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида охирги ойларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бундай ишлар маҳаллада айни кунларда ҳам давом этяпти.
Айниқса, маҳалланинг ички кўчаларида бундай ишлар авж олган. Маҳалла мутасадиларининг маълумотига кўра, айни дамда маҳалланинг “Саховат” кўчасида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишларни бошқа мутасаддилар билан кўздан кечирди. Ётқизилаётган асфальт сифатини меъёрда бўлиши учун олдин йўлсозлар томонидан мазкур кўчага шағал ётқизилди.
Асфальтлаштириладиган кўча қисмининг умумий узунлиги салкам 1 километрни ташкил этади. Кўчанинг бошқа қисмида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram