Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МООН ХОДИМЛАРИГА ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНО ТАНТАНАЛИ ТАРЗДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2022-10-24 17:58:28    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Жамиятда тинчилик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифа ҳуқуқ-тартибот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига юклатилган. Республикамизда ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар замирида соҳа ходимларига зарурий ва замонавий шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун туманимизнинг Қизилқиёқ маҳалласида қурилган Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси биринчи минтақавий ҳудуд тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди маъмурий биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби, ички ишлар соҳаси фахрийлари, туманимиз фаоллари ва нуроний отахонлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи охирги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги мужассамлигини таъкидлаб, берилаётган барча эътибор соҳа ходимларини янада самаралироқ меҳнат қилишга ундашини таъкидлади. Меҳнат фахрийси Субҳиддин-ота Шарофиддинов ҳам тинчлик ва барқарорликни сақлашда ички ишлар ҳодимлари фаолиятини алоҳида таъкидлаб, соҳа ходимлари фаолиятига бутун нуронийлар номидан зафарлар тилади.

Тадбир давомида мазкур бино қурилишида меҳнат қилган қурувчиларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шунингдек, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларига ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан уч нафар ёш ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди ва тантанали равишда ушбу унвонлар ўз эгаларига Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мадамин Жўраев томонидан топширилди.

Маъмурий бино лентаси қирқилиб, меҳмонлар бу ерда хизматчиларга яратиб берилган шароитлар билан танишдилар. Отярдга бириктирилган махсус техникалар ва уларнинг иш фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Сафдаги ходимларга яратиб берилган шароитлар, айниқса, спорт мажмуаси ҳам тадбир иштирокчилари нигоҳидан четда қолмади.

Таъкидлаш лозим, жамоат тартибини сақлаш ва жамиятда соғлом муҳитни таъминлашда мазкур соҳа ходимларининг ҳиссаси беқиёс. Барча ходимлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида ушбу нарса алоҳида таъкидланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram