ЖАВПАЯ МАССИВИДА ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА ЭКИН ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-10-19 16:33:31 175
Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар бугун об-ҳаво ўзгаганига қарамасдан давом этмоқда. Республика марказидан олиб келинган сув тежовчи технологияларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштираётган ҳудудга етказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача 230 гектар ер майдони шудгорланиб, анор экишга тайёрланиб қўйилди. Мембрана ҳовузи қурилиши давом этмоқда.
Шунинг баробарида, мазкур ҳудудда иссиқхона барпо этган фуқаролар ҳам биринчи кузги ҳосилни териб олишга интилмоқдалар. Суратларда кўраётганингиз Жавпая массивида етиштирилган кузги бодринглар. Қалъачалик тадбиркор Д. Юнусов биринчи ҳосилни йиғиб-териб, аллақачон даромад олишга киришган.
Жавпая массивига сув тортиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Айни кунда Сўх дарёси соҳилида қурилаётган сув иншоотида ҳам ишлар бир маромда билан давом этяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram