ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2022-10-11 10:05:31 138
Республикамизда 15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллар куни” куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан туманимизнинг барча ҳудудларида санага бағишлаб турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Зотан аёлларимиз, мўнис онхонларимиз ҳамиша эътибор марказида. Аёлга бўлган эътибор давлатимизда сиёсат даржасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Туманимизнинг 3-сектори ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари - Ҳушёр, Себзор, Қақир, Қизилқиёқ маҳалаллалари мутасаддилари ташаббуси билан мазкур ҳудуд хотин-қизлари учун тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар Президентимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар ҳақида гапириб, ушбу эътибор учун самимий сўзлар билан миннатдорлик билдирдилар. Тадбир ҳақиқий тантана ва байрам кечасига айланиб кетди.
Асосан ўтказилаётган мазкур тадбирларда аёл зотига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. Зотан, оналаримиз, муҳтарама аёлларимиз ва хотин-қизларимиз барча эъзоз-эътиборга лойиқдирлар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram