Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИЗГА ТАЪЗИМ - УСТОЗ-МУАЛЛИМ!

×

 2022-10-01 14:32:23    101

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун Сўх тумани Чашма маҳалалсидаги тантаналар саройида 1 окбярь – устозлар ва мураббийлар кунига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа вакиллари, фахрий ўқитувчи ва мураббийлар, соҳанинг ёш вакиллари иштирок этишди.

        Сўх тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ХТБ тасарруфидаги умумтаълми мактаблари фаол ўқитувчилари, мактаб директорлари ва мактабгача таълим бўлими мутасаддилари ҳам қатнашди.

        Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва барча туман секторлари раҳбарлари Республикамизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқ таълими соҳасига берилаётган эътибор, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун ўз натижаларини бераётгани билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидладилар.

        Соҳанинг фахрий вакиллари ҳам Президентимиз томонидан таълим-тарбия ва ўқитувчи касбига нисбатан берилаётган эътиборни алоҳида қайд этишди.

        - Муаллим шахси бугун давлат томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда. Ўқитувчилар ойлигининг ошиб бориши ушбу машаққатли касб эгаларига бўлган эҳтиром нишонасидир. Бугунги муаллимлар берилаётган барча эътибор ва ғамхурликлардан рўҳ олиб, эртанги порлоқ келажакни барпо этадиган баркамол авлодларни вояга етказишлари керак. Бу давр ва замон талаби ва тақозосидир, - деди ўз сўзида, 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори, Президентимиз Фармони билан “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган Амиржон Темиров.

        Тадбир давомида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ХТБ ва МТТ фаол вакилларига туман ҳокимлиги ва ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари топширилди.

        Байрам тадбири ёш санъат ғунчаларининг композицион чиқишлари билан давом этди. Саҳна узра намойиш этилган маҳорат намуналари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram