Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-29 10:37:48    102

PDF юклаш
Чоп этиш


        Республикамизда давлтимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликка қарши кураш куни этиб белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад жамиятда соғлом муҳтини шакллантириш, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва аҳоли ўртасида бу бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш ва ушбу йўналишда мустаҳкам ҳамкорлик асосида фаолият юргизишдан иборат.

        Бугун туман марказий ўйингоҳида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олшига қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг маслаҳатчилари, корхона-ташкилот, муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашди.

        Тадбирда сўз олган туман ҳокими туманда ва туман ҳудудларида жиноятчиликка қарши кураш аҳволи ҳақида гапириб, олиб бораётган тадбирларга қарамасдан баъзи ҳудудларда жиноятчиликнинг ортиб бораётганига танқидий баҳо берди. Жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш, бу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш лозимлиги қайд этилди.

        Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам ўз сўзида ҳудудларда жиноятчиликка қарши кураш тадбирларда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзининг таклиф, тавсия ва кўрсатмаларини берди. Ҳудудларда фаъолият олиб бораётган профилактика нозирлари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

        Тадбирда Ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталиги ҳамда ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш йўлида ички ишлар ходимларига яқиндан кўмаклашиб, фидокорона хизмат қилиб, юксак инсонийлик фазилатини намойиш этиб бошқаларга намуна бўлганлиги учун бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона-ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари, туман ҳокими ўринбосари ва жамоатчилик вакиллари Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ташаккурномаси билан тақдирландилар. Туман секторлари раҳбарлари мукофотларни ўз эгаларига тақдим этдилар.

        Жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар ҳар бир ҳудудда мунтазам ўтказилиши алоҳида таъкидланди. "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" тамойили асосида иш олиб борган ва жиноятдан холи маҳалла рағбатлантирилиши қайд этилди.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram