ҚАҲРАМОНЛАР НОМИ БАРҲАЁТ
2022-09-28 14:39:52 161
Сўх тумани Ленбур қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда сарҳадларимизни ҳимоя қилишда жонини фидо қилган Хайриддин Холбоев хотираси ёд этилди.
Тадбирда унинг ота-онаси, маҳалла фаоллари, ички ишлар ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Катта сержант Хайриддин Холбоев 2000 йили Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
У таълим олган Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида унинг бюсти ўрнатилган. Мактаб ичида эса қаҳрамон йигитга бағишланган ихчамгина музей ташкил қилинган.
Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ватан ҳимояси йўлида жонини бахш этган мард ўғлонларнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлашда хизмати катта эканлигини таъкидлади. Тадбирда Х. Холбоевнинг мардлиги, ватанпарварлиги хусусида сўз юритилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram