Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИДАГИ ИШЛАР, КАРТОШКА ЗАХИРАСИ, ҒАЛЛА ЭКИШ ЖАРАЁНЛАРИ МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ

×

 2022-09-22 20:03:32    245

PDF юклаш
Чоп этиш


        Хабарингиз бор, 1-сектор ҳудуди, Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая массивининг қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонларини ўзлаштириш бўйича ишлар бошланиб кетди ва бевосита Фарғона вилояти ҳокими кўрсатмасига асосан массивни ўзлаштириш ишларига туманимизга махсус қишлоқ хўжалиги техникалари сафарбар этилди. "Озод" ширкат хўжалиги ҳудудида бўлган тумаан ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Жавпая массивинингг ўзлаштирилишида иштироок этаётган, вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан келган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашди.

        Бугун сафарбар этилган куч ва воситалар орқали Жавпая массивидаги 201 гектар очиқ ер майдони экишга тайёрланмоқда. Тайёр қилинган ер майдони махсус лазерли ер текислагич орқали экиш учун тайёрланади. Айни кунда мазкур ҳудудни шудгорлаш ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган ишлар ташкил этилган штаб томонидан назоратга олинган.

        Туман ҳокими шунингдек, "Озод" ширкат хўжалиги мутасаддилари билан ҳам сўҳбатлашди. Соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

        Ғалладан бўшаган ерларни шудгорлаш ва белгиланган муддатгача (10 октябрь) 2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экиш жараёни, картошка йиғим-терими жараёни ҳам ўрганилиб, ишларни жадаллаштиришга оид кўрсатмалар берилди.

        Маълумот учун: туманимизда 700 гектар ерга картошка экилган бўлиб, 1 750 тонна уруғлик захира қилиниши режалаштирилган. Шу кунгача қарийб 70 гектардаги ҳосил йиғиштириб олинди ва салкам 1 400 тонна картошка захираси яратилди.

        Учрашув чоғида туман ҳокими ширкат хўжалиги ҳудудида "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган экомайдонларни ҳам кўздан кечирди. Экилган терак қаламчалари ва уларнинг парвариши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram