Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ БАЗА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

×

 2022-09-21 15:18:04    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнги йилларда мамлакатимизда солиқ соҳасида изчил ислоҳотлар олиб борилиб, давлат ғазнасига солиқ тўловчи фуқаролар ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини тадбирколикка кенг жалб қилиш, шу йўл билан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини оширишдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрда қабул қилинган “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги ПФ-218 сонли Фармони ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.

Жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиб, ушбу мулоқот доирасида тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш бўйича устувор вазифалар белгиланган эди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур фармон билан 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди.

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилиши, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилиши белгиланди.

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига бир ой муддатда 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Мазкур Фармон мазмун-моҳиятидан шуни тушуниш мумкинки, давлат солиқ тўловчини жазолашдан манфаатдор эмас, аксинча солиқ тўловчига имконият яратиб, ҳалол ва ошкора тадбиркорлик фаолияти учун шароит яратиш ва шу йўл билан давлат ғазнасини бойитишдир.


 Ш.Р.Абдуллаев - Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram