Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 211 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ФАЪОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-09-15 10:13:07    92

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх туман ҳокимлигида туманмизда фаъолият бошлаган хотин-қизлар фаолларининг олиб борилаётган ишларни таҳлил этишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Фарғона вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Жўраева, бошқарма вакиллари, Сўх тумани ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафаровалар иштирок этдилар.

        Тадбир аввалида барча фаъолият бошлаган хотин-қизлар фаолларининг ўтган муддат ичида олиб борган ишлари таҳлил этилди ва барча фаолларнинг фаъолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берилди. Самара ва натижага эришиш учун энг аввало масъулиятни ҳис этган ҳолда фаъолият олиб бориш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

        Очиқ мулоқот давомида “Аёллар дафтари” бўйича эҳтиёжманд оилаларнинг индивидуал дастурини шакллантириши, хотин-қизлар платформасига 7 та йўналиш бўйича муаммоларни киргизиб борилаётгани, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида “Оқила аёллар” тизимини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, “Оқила аёл” етакчисини сайлаш ва фаъолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳам гапирилди.

        Очиқ-мулоқот жараёнида ҳар бир хотин-қизлар фаъоли билан сўҳбат қилинди. Очиқ мулоқот самимий сўҳбат тарзида бўлиб ўтди ва хотин-қизлар фаоллари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram