Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ "ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТАЪМИРЛАНДИ

×

 2022-09-13 19:27:23    151

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, туманимизда ва Сўхнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бундай ишлар халқимизнинг чиникам хурсандчилигига сабаб бўлаётир. Давлат дастурлари ва махсус лойиҳалар қаторида “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан ҳам амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлаяпти.

        Туманимизнинг Ленбур маҳалласида жойлашган 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам таъмирталаб бўлгани боис, “openbudget.uz” платформасига киритилган эди ва кўп овоз тўплагани боис, мазкур тизим маблағлари асосида муассасада таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мактабгача таълим даргоҳининг фасад қисми, ички иситиш тизими, хоналарнинг поли мазкур “Ташаббусли бюджет” маблағлари асосида, таъмирланиб, муассаса саҳнининг бир қисми бетонлаштирилди.

        Мазкур таъмирлаш ишлари охирига етказилиб, муассасада тадбир бўлиб ўтди ва ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов, туман мактабгача таълим бўлим мудири Гулноз Усмонова, муассаса ходимлари, маҳалла мутасаддилари ва фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар энг аввало “Инсон қадри учун” деган тамойил ҳар жабҳада амалга оширилаётгани, мактабгача таълим муассасалар фаъолиятига берилаётган эътибор, ҳудудлар ободончилиги мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва “Ташаббусли бюджет” самараси ҳақида гапириб, бундай эътибор ва ислоҳотлар натижадорлиги учун давлатимиз раҳбарига ўзларининг миннатдорлигини билдирдилар.

        Муассаса ходимлари ва тарбияланувчилари ҳам ўз миннатдорчиликларини самимий сўзлар ва ажойиб рақслар билан ифода этишди. Муассаса биноси ва хоналарини кўздан кечирган тадбир иштирокчилари тарбиячи ва тарбияланувчилар билан ҳам сўҳбатлашди.

        Мазкур муассаса таъмирланишига “Ташаббусли бюджет” ҳисобидан 260 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Эслатиб ўтамиз, айни кунда Ленбур маҳалласида давлат дастури асосида янги ОШП қуриляпти.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram