Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ МИРИШКОРЛАРИ 2023 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙИЛИГА ҲОЗИРЛИК КЎРИШМОҚДА

×

 2022-09-08 14:52:56    87

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туманимизда айни кунда қишлоқ хўжалиги экинларини йиғим-терими баробарида деҳқонларимиз 2023 қишлоқ хўжалиги йилига ҳам ҳозирлик кўришмоқда. Уруғли ғалла тайёрлаш ишларининг туманимизда амалга оширилиши кўп сарф-харажатларни олдини олишда омил бўлиб хизмат қилади.

        Яна бир муҳим жиҳат: уруғли ғалла навлари туманимизнинг ўзида қайта ишланиб, хўжаликларга етказиб берилмоқда. Туман ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг маълумотига кўра, бугун 300 қоп, ҳар бири 50 кг оғирлигидаги 15 тонна элита авлодига мансуб “Аср” навли буғдой уруғлиги “Сухдон” МЧЖда 2023 йил ҳосили учун қайта ишланди. Туман ҳокими ўрринбосарининг сўзларига кўра, олиб келинган янги буғдой уруғлиги навларининг тозалаш, саралаш ва дорилаш ишлари туман агроинспекцияси вакиллари томонидан назоратга олинган.

        Айни кунда туманимиз миришкорлари қўлни қўлга бериб, меҳнат қилишаётир. Қорамоллар парваришида асосий озуқа бўлган силос тайёрлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram