Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОБИШИР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАР БЕТОНЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2022-09-08 14:43:47    162

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, сўнгги ики йил давомида туманимиз ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Туманимиз узра асрга татигулик ишлар амалга оширилди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

        Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида туманимизнинг барча ҳудудларида қуриб фойдаланишга топширилган янги ва замонавий иншоотлар, ижтимоий соҳа объектларининг халқимиз ихттиёрига берилиши эзгу ният бошланган ободончилик ишлари самарасидир. Қувонарлиси, туманимиз ҳудудида амалга оширилаётган бундай ишлар хайрли мақсадлар билан бошланган ишларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

        Айни кунда туманимизнинг Сўх маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Обишир" кўчасида бетонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Жамоатчилик назорати остида амлга оширилаётган ободончилик ишларига сифат жиҳатдан алоҳида эътибор берилаётир.

        Мазкур кўчанинг қарийб 1 километр масофасида бетонлаштириш ишлари олиб борилади ва бу мақсадга давлатимиз бюджетидан 450 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Бетонлаштириш ишларига "ПФК Тўрон " МЧЖ ишчи-ходимлари бириктирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram