Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-09-05 16:50:14    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамини кўтаринкилик билан ўтказган Сўх тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам айни кунда ўз вазифаларини сидқидилдан бажариш мақсадида астойдил ҳаракат қилишаётир.

Мазкур идора ходимлари томонидан байрамни кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳам айни тарихий саналарда юзага келадиган турли эҳтимолий фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Режадаги навбатдаги тадбир ҳам фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилди. Соҳибкор маҳалласидаги байрам тадбири ўтказиладиган маскан тузилган ёнғин ўчириш тезкор вакиллари ва 16-ЁҚҚ навбатчи сменалари шахсий таркиби билан амалда ўрганиб чиқилди, ҳамда инспекторлар томонидан профилактик ўрганишлар давомида маскандаги ёнғинга қарши сув ҳовузлари, кириб - чиқиш йўлларининг сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйилмаганлиги, масканнинг 150 метр атрофидаги аҳоли яшаш хонадонларидаги фуқаролар билан фавқулодда холатларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик текширувлар олиб борилиб, махсус дафтарларга имзо қўйиш йўли орқали қайд этилди.

Шунингдек, мазкур идора ходимлари томонидан танланган ҳудуднинг хонадонларида бўлиб, аҳоли билан фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот амаллари ўтказилди. Фуқароларга юзага келиши мумкин бўлган вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари ўрганилди.

Соҳибкор маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ўтказилган тадбирни сарҳисоб қилдилар. Тадбирни ўтказилишида амалий кумак кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига миннатдорчилик билдирилди.  

Учрашув давомида ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб келаётган ва яхши натижаларга эришган ходимлар, туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарияти, Сўх тумани ФВБ зобитлари фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан ходимларнинг ҳолидан хабар олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram