“Аёллар дафтари” даги хотин-қизлар доимий эътиборда
2022-08-02 19:01:04 149
“Аёллар дафтари” даги хотин-қизлар доимий эътиборда
«Аёллар дафтари» ни юритиш бўйича ҳам Сўх туманида салмоқли ишлар олиб борилди.
Ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида «Аёллар дафтари»га 1334 нафар аёллар киритилиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил 1 август ҳолатига 1290 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.
«Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганида:
870 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз бўлган 870 нафар аёлларга ишсизлик ва касбга ўқитиш бўйича ёрдамлар кўрсатилди.
33 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 14 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди.
184 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам берилди.
143 нафар ижтимоий ёрдамга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам берилди.
78 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ва 6 нафар аёлларнинг уларни томаркасини фермер кенгаш уюшмаси томонидан хайдаб ва экиш учун уриғлик берилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида 405 нафар аёллар учун "Аёллар жамғармаси"дан 437 млн 400 минг сўм маблағ сарфланди.
Мадинахон Сафарова – Сўх туман ҳокими ўринбосари, оила ва
хотин-қизлар бўлими бошлиғи