Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Малбут қишлоғида тиббий маскан барпо этилмоқда

×

 2022-08-02 16:26:52    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Малбут қишлоғида тиббий маскан барпо этилмоқда

         Бўш турган ва оборотдан чиқиб кетган, ёхуд қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш ва уни халқ манфаатига хизмат қилишга йўналтириш куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Зотан, "инсон қадри учун" тамойилини амалга татбиқ этиш мана шундай амалларда самара беради.

          Малбут қишлоғи туманимизнинг энг чекка ва Қирғизистон республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Ўзига хос муаммо ва камчиликлари бор мазкур қишлоқда. Энг асосий муаммо бу маҳаллада сув танқислиги ҳисобланади.

         Чекка Малбутда туман секторлари раҳбарлари ташаббуси билан яна битта янгилик амалга оширилмоқда. Малбут маҳалласи аҳолиси учун янги типдаги қишлоқ врачлик пункти барпо этилмоқда.

         Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг сўзларига кўра, бундай тиббий масканлар барча ҳудудларда барпо этилади. Жойлашган ҳудуд ва шароитни ҳисобга олган ҳолда биринчи тиббиёт маскани Малбут қишлоғида барпо этиляпти.

         Мазкур тиббий масканда аҳолига тибий хизмат кўрсатиш баробарида дори-дармонлар сотуви ҳам йўлга қўйилади. Эски қабристон ўрнида барпо этилаётган тиббий масканнинг барпо этилишида барча бирдек ҳаракат қилишмоқда. Туман газлаштириш идораси ходимлари томонидан тиббий маскан олдидан ўтган газ қувури хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

         Сўзимиз бошида тиббий маскан барпо этилишини "яна битта янгилик" дедик. Маҳалла аҳли учун энг асосий ва муҳим янгилик рўй берди. Натижасиз ўринишлардан сўнг маҳаллада ахийри тик қудуқ қазилди ва бугун ушбу қудуқ орқали Малбут аҳли "оби ҳаёт" неъматидан баҳраманд бўлишаётир. Энг асосийси, халқ хурсанд.

         "Хурсандчилик ва омад қўш келади" дея бежиз айтишмаган доно халқимиз.             

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати