Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-06-13 11:12:56    158

PDF юклаш
Чоп этиш


ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарорига асосан тумандаги бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмаган “Темир дафтар”га кирган (2022 йилнинг 1-январидан 1-июн кунигача) ҳамда 59 та оиланинг 249 нафар аъзоларига 20 килограммдан (жами 5 тонна) ун маҳсулоти бепул тарқатиб берилди.

Бундан ташқари қарорнинг 5 банди, “б”-қисмига асосан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилаларнинг аъзоларига 20 килограммдан ун маҳсулоти тарқатиб берилиши белгиланган бўлиб, мазкур қарорга асосан тумандаги барча маҳаллаларидан сектор раҳбарлари, маҳалла  фуқаролар йиғинлари раиси ва ҳоким ёрдамчилари томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхати шакллантирилди.

Сўх тумани бўйича жами 501 та оилаларда истиқомат қилувчи жами
2 120 нафар фуқаролар, шу жумладан секторлар кесимида:

 

1-сектор ҳудудидаги   6та  МФЙда        133 та оилада     577 нафар;

2-сектор ҳудудидаги   9та МФЙда         156 та оилада     642 нафар;

3-сектор ҳудудидаги   5та МФЙда         111 та оилада     430 нафар;

4-сектор ҳудудидаги   7та МФЙда         101 та оилада     471 нафар

яшайдиган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди.

Шакллантирилган рўйхатдаги оилаларга жами 42,4 тонна ун маҳсулоти тарқатиб берилмоқда. Ун маҳсулоти харид қилиш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасига 212,0 млн.сўм маблағ ажратиб берилди.

Шунингдек, тумандаги 1 400 дан ортиқ оилаларга 7 тонна миқдорида шакар арзон нархда - 10 минг сўмдан сотилиши таъминланди.

         Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати