Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

×

 2022-06-13 10:50:19    87

PDF юклаш
Чоп этиш


ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

 

Мамлакатимиз қонунчилигида сўнги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни рўёбга чиқариш борасида кўплаб меъйёрий-ҳуқуқий ҳужжжатлар қабул қилиниб, халқимиз ҳайтига, тегишли идоралар фаолиятига тадбиқ этилмоқда.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли қарори бу борадаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир.

Мазкур қарор билан маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, Олий суд Судьялар олий кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш эканлиги таъкидланган.

Қарорга асосан маъмурий судларга қуйидаги вазифа ва ваколатлар берилди. Улар:

- ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни ўтказиш;

- маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

- оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмлари жорий қилиш;

- тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

- давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

- давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

- давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш ҳисобланади.

 

                                          У.Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий
                                                                              суди раиси