Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳалол меҳнат - муваффақият ва омад калитидир

×

 2022-06-13 08:58:06    217

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳалол меҳнат - муваффақият ва омад калитидир

         Инсоннинг камолотга етиши ва жамиятда ўз ўрнини эгаллашида уни бир умр йиғиб олган дунё-бойликлари эмас, балки олиб борган самарали фаолияти ва сидқидилдан қилган меҳнати асосий омил бўлади. Орамизда бундай ҳалол ва меҳнаткаш инсонлар йўқ эмас, қувонарлиси, кўпчиликни ташкил этади. “Инсон меҳнат билан азиз” дейишадику. Бу гап рост, ҳақиқат.

         - Бугун жамоамиз орасида алоҳида ўринга эга бўлган, ўзининг ҳалол меҳнати билан обру ва ҳурмат қозонган касбдошимиз – Султонов Султонжон Завҳаровичнинг туғилган кунлари. Ушбу унутилмас кунда касбдошимиз нафақага ҳам чиқдилар. Шу муносабат билан идорада бутун жамоамиз иштирокида тадбир ташкил этдик, - дейди Сўх тумани “Халқ Банки” бошқарувчиси Нумонжон Садирбеков.

         Ташкил этилган тадбирда Султонжон Султоновга банк маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

         Салкам 40 йил иш стажига эга банк ходимига сидқидилдан қилган меҳнати ва самарали фаолият учун миннатдорчилик билдирилди. Султонжон Султонов 1983 йилдан шу кунгача “Халк Банки”да турли лавозимларда ишлаб келган.

         Албатта, самарали фаолият ва ҳалоллик билан амалга оширилган ишлар ҳеч қачон натижасиз қолмайди ва банкнинг ёш ходимларига Султонжон Султоновнинг фаолияти ибрат намунаси бўла олади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати