Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Маҳаллада тадбиркор ташаббуси билан автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш корхонаси очилди

×

 2022-06-11 10:09:01    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада тадбиркор ташаббуси билан автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш корхонаси очилди

         Республикамизда тадбирколик ва соҳа вакилларига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, энг чекка ҳудудларда ҳам мазкур соҳа кенг қулоч ёзиб, ривожланмоқда. Бу йўналишда маҳаллий тадбиркорларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш лозим.

         Сўх туманида яна битта тадбиркорлик субъекти барпо этилиб, куни кеча фойдаланишга топширилди. Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Хуршед Ҳисеновнинг маълумотига кўра, маҳаллада ёш тадбиркор Алишер Мастонов саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан янги автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш хусусий корхонаси барпо этилди.

         Тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари сўзга чиқиб, туманда тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорларимиз энг аввало халқимизни оғирини енгил қилишда алоҳида ўрин тутишлари ва бугунги хусусий корхона ҳам айни  шу мақсадга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар. Чунки олдинги йиллар автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун вилоятга боришга тўғри келар, ёхуд вилоятдан мутахассис чақиришга мажбур эдик. Бу ортиқча сарф-харажат деганидир. Эндиликда барча муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда.

         Мазкур корхонанини барпо этиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилган ва корхонада автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун барча зарурий асбоб-дастгоҳлар мавжуд бўлиб, энг асосийси 9 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

         Дарҳақиқат, бугун тадбиркорлик ривожи орқали куннинг асосий муаммоси – ишсизлик даражаси ҳам сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Бу дегани иш билан банд бўлган одам бугунги ўзгариш ва ислоҳотлардан мамнун бўлиб ҳаёт кечиради.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати