СУДЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-08 19:11:39 153
СУДЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатининг мужассамлиги давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг одиллигидан далолат беради. Айни инсон қадрини улуғлаш ва юксалтиришга қаратилган эзгу ташаббуслар суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг кўламда амалга оширилаётир.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йил бошидан амалиётга жорий этилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоят суди раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган режага кўра, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари Б.Ваҳобов, Фарғона вилоят судининг судьяси Ф.Ҳатамқулов, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди раислари Ш.Абдуллаев ва Ш.Мадумаровлар иштирок этиб, мурожаат билан келган ҳар бир фуқарони шахсан қабул қилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар ва кўп мурожаатчиларнинг муаммолари жорий этилган тартиб доирасида ҳал этилди.
Айтиш лозимки, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар самараси ўлароқ бугун соҳа вакиллари иштирокида халқ билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказиляпти. Халқ ичига кириб бораётган соҳа вакилларига нисбатан фуқароларда ишонч ҳисси кўпаймоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати