Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар

×

 2022-05-11 13:30:07    138

PDF юклаш
Чоп этиш


 “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар

Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Сўх туман ДСИ  ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил апрель ойи давомида  Сўх туман ДСИ томонидан 112 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 21 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча туловларини банкдаги ҳисоб рақамларига кайтариш  каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.Туманда ЎРҚ-714 сонли конуни билан апрел ойида 81 та корхоналарга 108 600.0 минг сум банкдаги хисоб рақамига қайтариб берилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта,  Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

 

 

                   Ф.Турабоев - Сўх туман Давлат солиқ

                                      инспексияси бошлиғи