Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЛУҒ КУНЛАРДА ЯНА БИР МУАММО ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

×

 2022-05-03 14:21:45    106

PDF юклаш
Чоп этиш


УЛУҒ КУНЛАРДА ЯНА БИР МУАММО ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

         Депутат халқ дарду ташвишлари билан яшайдиган, унинг муаммо ва камчиликларини енгишда астойдил камарбаста бўлган инсондир. Айтиш лозимки, бевосита халқ томонидан сайланган депутатлар саъй-ҳаракати ва уларнинг тегишли идоралар билан яқин ҳамкорлиги туфайли фуқароларни қийнаётган анча-мунча муаммолар ўз ечимини топмоқда.

         - Айтиш лозимки, бизнинг маҳалламиз аҳолиси ҳам ичимлик ва суғориш суви етишмовчилиги туфайли айниқса, суғориш даврида кўп муаммоларга дуч келишади. Маҳалламизда мавжуд бўлган насос ишдан чиқганлиги сабабли 2-сектор раҳбарига ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида мурожаат этган эдик. Қилинган саъй-ҳаракатлар ва ҳамкорлик туфайли ушбу муаммо ушбу улуғ кунларда ўз ечимини топди, - дейди Сарибозорча маҳалласидан туман Кенгашига сайланган депутат Тоҳиржон Нуров.

         Бевосита маҳалла депутати, саховатпеша инсонлар ва иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Садирали Мирзокаримов ташаббуси билан янги насос олиб келиниб, ўрнатилди. Эндиликда ушбу насос орқали тортиладиган сув маҳалланинг суғоришга бўлган талаботини қондиради.

         - Ушбу сувдан маҳалламиздаги 120 тадан кўпроқ хонадон фойдаланишади. Биз бунинг учун маҳалла аҳли номидан депутат Тоҳиржон Нуров, Р. Соҳибов ва албатта туманимиз прокурори, секторимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирамиз, - деб бизга юзланди маҳалла раиси Валижон Эргашев.

         Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, Рамазон ҳайити арафасида депутат Тоҳиржон Нуров томонидан 80 нафар кам таъминланган ва ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам сифатида ёғ маҳсулотлари етказиб берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати