Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖОМЕ МАСЖИДЛАРДА ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ

×

 2022-05-02 09:25:58    113

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖОМЕ МАСЖИДЛАРДА ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ

         Бугун бутун Республикамиз бўйлаб Рамазон Ҳайити кенг нишонланди. “Яхши ният ва эзгуликка лиммо-лим бўлган инсонийлик орзу-ниятлар билан тутган рўзамизни Оллоҳ-таъоло ўз даргоҳига қабул айлаган бўлсин”, - дея ҳар бир мусулмон инсон борки, жоме масжидлар томон йўл олишди. Эрта тонгдан барча жоме масжидларла Ҳайит намози ўқилди. Жумладан, Сўх туманидаги жоме масжидларда ҳам Ҳайит намози адо этилди.

         Ҳайит намозини тўла тўкис адо этиш мақсадида туман ҳокимлигида штаб тузилиб, барча масжидларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Ҳамкор ташкилотлар ва мутасадди идоралар вакиллари томонидан навбатчилик ташкил этилди.

         Рамазон Ҳайити арафасида Республикамизда умумхалқ ҳайрия ҳашари ташкил этилгани ҳам халқимиз Рамазон Ҳайитини ободлик ва покликда кутиб олишлари учун қилиинган эзгу амаллардан бўлди.

         Ҳайит намози жараёнида қилинган мавъиза ва дуоларда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги, осмонимиз мусаффолиги ва порлоқ келажагимизнинг мустаҳкамлиги ниятида самимий тилаклар билдирилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати