“БИР НУРОНИЙГА ЎН НАФАР ЁШ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
2022-02-16 09:37:11 564
“БИР НУРОНИЙГА ЎН НАФАР ЁШ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92 қарори ижросини таъминлаш юзасидан Сўх тумани Сариканда маҳалласида “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳасини амалда татбиқ этиш бўйича маҳалла нуронийлари ва ёшларининг давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳалла раиси Баҳодир Сафоев, маҳалла ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов, маҳалланинг нуронийлари ҳамда ёшлари иштирок этишди.
Баҳодир Сафоев суҳбат давомида, ҳар бир нуронийга ишсиз, ёрдамга муҳтож ёшлар бириктирилиши ва ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказилишини ҳамда ёшларга панд насиҳатларни беришини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, маҳалла фаоли Расулжон Олимов сўзга чиқиб ҳар бир ёш бугун давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиб, келажакда яхши касб ва ҳунар соҳибига айланиб фаровон ҳаёт кечириши лозимлигини айтиб, барча маҳалла ёшларини ҳамиша ота-она ва нуронийлар гапларига қулоқ солишса кам бўлмасликларини таъкидлади.
Давра суҳбат якунида лойиҳа доирасида маҳалланинг ҳар бир ёшини маҳалла нуронийларига бириктирилиши бўйича келишиб олинди.
Тадбир охирида нуронийлар дуога қўл очиб ёшларни яхши авлод вакили бўлиб етишларига умид билдирдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати