Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁТ – ЯРИМ ҲАЁТ

×

 2022-01-08 10:08:54    175

PDF юклаш
Чоп этиш


ЭҲТИЁТ – ЯРИМ ҲАЁТ

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 декабрдаги 743-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2021-йил 22-декабрдаги 181-11-0-Қ/21-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича туманимизда ҳам мутасадди идоралар вакиллари томонидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
         Айтиш лозимки, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини 2021-2022 йилги қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлсада, рўй бераётган фавқулодда ҳодисалар мазкур ишларнинг етарлича ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.

         Бунга Республикамиз ҳудудларида руй бераётган бахтсиз ҳодисалар мисол бўла олади.
         Бинобарин, қабул қилинган қарорга мувофиқ туман ҳудудларида аҳолини фавқулодда вазиятлардан, ис газидан заҳарланишини олдини олишга  қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

         Туманимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини кучайтириш бўйича олиб борилаётган тарғибот тадбирларида “Ҳудудгаз Фарғона”газ таъминоти филиали Сўх тумани бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, фавқулодда вазиятлар бўлими ваккилларининг жалб этилиши таъминланган.

         Тадбирларда асосан қиш мавсумида аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, аҳоли пунктлари ва саноат зоналаридаги ташкилотлар ҳудудидаги ер остидан ўтувчи газ қувурларини хатловдан ўтказиб, кечиктириб бўлмайдиган носозликлар зудлик билан бартараф этилиши, эскирган ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган газ қувурлари босқичма-босқич янгилаб борилиши, истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини тўлиқ техник тафтишдан ўтказиб, уларга профилактик хизмат кўрсатилиши, шунингдек, ўзбошимчалик билан ўрнатилган носоз газ ускуналарига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш тақиқланиши ва уланишга чек қўйилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати