АСОСИЙ МАҚСАД МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
2022-01-06 17:34:44 159
АСОСИЙ МАҚСАД МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Режага мувофиқ 2022 йил 8 январь куни Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида Ёшлар ишлари Агентлигининг маҳалаллардаги вакиллари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўқув-семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу ўқув-семинарни юқори савияда ўтказиш мақсадида бугун Қақир маҳалласида жойлашган 28-сонли УЎТ мактабида маслаҳатчиликка номзодлар ва мактабларда фаолият кўрсатаёган еткачилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими раҳбари Исожон Мастоновлар томонидан мавзу юзасидан алоҳида тўхталиб, 3-сектор ҳудудидаги Қақир маҳалласини намунавий этиб тайёрлаш белгиланганлигини таъкидладилар.
Тадбирда барча маслаҳатчиликка номзодлар томонидан мазкур маҳаллада хатлов ўтказилиши ва хатлов натижаларига кўра, маълумот тайёрлаш вазифалари берилди.
Қақир маҳалласида 2 472 нафар аҳоли истиқомат қилиб, 18-30 ёшдаги аҳоли 476 нафарни ташкил этади. Маҳаллада 521 та хонадонлар мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан хатлов ишлари бошланди.
Хатлов қилишдан асосий мақсад маҳалладаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммо ва камчиликларнинг ечими бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Бундан ташқари, 5 та ташаббус асосида дастур ва режалар ишлаб чиқилиб ижрога йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати