СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ КУМАККА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДИ
2021-10-22 14:17:56 130
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ секторлар раҳбарлари билан биргаликда туман ҳудудида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож фуқаролар хонадонларига ташриф буюирб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Марҳабо Қодирова, Офтобру маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар ва Шарқобод маҳалласидаги ижтимоий кумакка муҳтож оилаларга ҳам ташриф буюрган вакиллар томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, Қақир маҳалласидаги Марҳабо Қодировага жамғарма ҳисобидан қуриб битказилмаган уйига эшик ва ромлар етказиб берилади.
Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Ғазнов маҳалласида яшовчи 10 нафар кам таъминланган фуқароларга ҳам 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram