ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ
2021-10-11 17:51:24 151
"Кексалар ҳафталиги" доирасида Сўх туманида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Сўх тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида ёши улуғ кекса отахонлар, нуронийлар иштирокида туман узра саёҳат уюштирилди.
Нуронийлар ҳокимлик томонидан сафарбар этилган автобуслар орқали туманнинг кўзга кўринган гўшаларида бўлишди, давлатимиз эътибори асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини ўз кўзлари билан кўришди.
Давлатимиз раҳбарининг 4798- сонли қарори асосида Чашма маҳалласида қурилган кўп қаватли уй-жойларда бўлишиб, қўли гул қурувчиларнинг маҳоратига аҳсант айтиб, дуолар қилишди.
- Истиқлол туфайли бугун нафақат Ватанимиз сиймоси, балки ватандошларимизнинг дунёқараши ҳам ўзгармоқда. Берилаётган эътибор, бўлаётган ўзгаришларга шукр қилиб, шукрона айтиб яшаш керак. Чунки бундай дориломон кунларни ота-боболаримиз орзу қилиб барчалари ўтиб кетишди. Орзулар рўёбини Яратганга шукр, ким биз қариялар фарзанд ва набираларимиз сиймосида кўряпмиз, - дейди 93-ёшни қаршилаган отахон Бегали Болтаев.
Дарҳақиқат, берилаётган эътибор туфайли бугун Ватанимизнинг мўъжаз гўшаси - Сўх тумани ҳам тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Сўх обод бўлаётир. Сўхнинг ободлиги буюк Ватан ободлигининг сарчашмасидир. Тумандаги бўлаётган барча ўзгариш ва янгиланишларга фахрийлар туман узра ташкил этилган саёҳат туфайли огоҳ бўлишди.
"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбир туманимизнинг Навобод маҳалласидаги дам олиш масканида бир пиёла чой устида давом этди. Санъаткаорларнинг кўй-қўшиқлари ва дилтортар наволари иштирокчилар қалбига бир олам қувонч бахш этди. Тадбирда сўз олганлар ИСТИҚЛОЛ берган бабаҳо неъматлар бардавом бўлишлиги учун дуога қўл очишди. Тадбир кечгача давом этди ва ташкилотчилар барча иштирокчиларни катта ҳурмат билан уйларига элтиб қўйдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram