Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕКСАЛАР ЁШЛАР ЭЪТИБОРИДА

×

 2021-10-09 10:05:50    87

PDF юклаш
Чоп этиш


        "Кексалар ҳафталиги" доирасида Сўх туманида ҳам кенг кўламли амалий ишлар қилинмоқда, ҳафталик доирасида турли мавзудаги тадбирлар ўтказилмоқда. Қисқаси, ҳафталик доирасида барча ёши улуғ инсонларга нисбатан ҳурмат, иззат-икром, эътироф ва эътибор кўрсатилаётир. Айниқса, ёшларимиз бу ишларда фаол.

        - "Кексалар хафталиги" доирасида кунлик анъанавий ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда. Жумладан бугун хам, Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ва тармоқ Касаба уюшмалари вакиллари хамкорлигида фан, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги йуналишларида самарали фаолият олиб борган, хозирда нафақадаги нуроний отахон ва мўнис онахонларимизнинг яшаш манзилларига амалий ташриф буюриб, уларни холидан хабар олдик, дуоларини олишга муваффақ бўлдик, - дейди Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими бошлиғи Исожон Мастонов.

        "Кексалар ҳафталиги" доирасида Агентлик вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан барча фахрийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

        - Албатта бундай эътибор ва ташрифдан жуда хурсанд ва миннатдормиз, зеро кексалари улуғлаган юрт обод бўлади ва бундай тадбирлар ёшларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади деган фикрдаман. Зотан, "Олтин олма дуо ол", деган нақл ҳам бежизга айтилмаган. Ёшларимизни дуо қилдик, аслида, ҳар доим дуодамиз, ишларига омад, муваффақиятлар тилаймиз, осмонимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин илойим, - дея дуога қўл очди меҳнат фахрийси, нафақадаги шифокор Тожихон-ая Туева.

        Туманимизнинг барча ҳудудларида "Кексалар ҳафталиги" кўтаринкилик билан давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборт хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram