Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

×

 2021-10-08 10:36:21    197

PDF юклаш
Чоп этиш


        "Кексалар ҳафталиги" доирасида Сўх туманида ҳам тасдиқланган режа ва дастурлар асосида турли тадбирлар, учрашув ва давра сўҳбатлари ўтказилмоқда. 28-сонли Қақир маҳалласида жойлашган умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбир ҳам кекса отахонлар ва маҳалла нуронийлари иштирокида ғоятда файзли ўтди.

        "Нуронийлар ёшлар нигоҳида" мавзўсида ташил этилган мазкур тадбирда янги авлод вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбирни очган туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоев ташкил этилаётган мазкур тадбирлар мазмун-моҳияти бўйича алоҳида тўхталиб, бугунги кунда ёши улуғ инсонларга бўлган эътибор ҳақида гапирди.

        - Дарҳақиқат, Ўзбекистон деган жаннатмакон гўшада бизга бўлган эътибор ва ғамхурликлар жуда юқори. Бундай эътиборни бутун умрим давомидаги муддатга, ҳаётимнинг ўтган қисмига қиёслай олмайман. Бундай эътибор ҳеч қачон бўлмаган. Бунинг учун барча нуронийлар, маҳалламизнинг ёши улуғ инсонлари номидан ушбу тадбирни ташкил эт ган ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдираман, - дея сўз бошлади меҳнат фахрийси, 93-ёшли отахон Бегали Болтаев.

        Тадбир давомида мазкур учрашув бўйича бошқа иштирокчилар ҳам ўзларининг самимий сўзларини изҳор этдилар.

        Тадбир охирида ёши улуғ инсонлар, нуронийларга маҳалла ва мактаб маъмуриятининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Ҳа, кексалари эъзозланган юрт обод бўлади деган сўзлар бугун ўз исботини топмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram