МУРОЖААТ ИЗИДАН...
2021-10-07 16:00:34 152
Ижтимоий тармоқлар орқали Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев номига Тул маҳалла фуқаролар йиғини "Ёшлик-2" кўчасида яшовчи фуқаро Гулдиёр Иргашов томонидан мазкур кўчада ободончилиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатнинг асосий мазмуни кўчани бетон ёки асфальтлаштиришдан иборат.
Мазкур мурожаат Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими бошлиғи Исожон Мастонов, ҳокимлик мутахассиси Равшан Комилов, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош мутахассиси И. Тухтасинов ҳамда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ҳ. Деҳқоновалар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида мазкур кўчада 2020 йилда белгиланган дастур асосида шағаллаштириш ишлари олиб борилган ва асфальтлаштириш ишлари кейинги 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилганлиги аниқланди. Мурожаатчи хозирда чет эл (Россия Федерацияси)га чиқиб кетганлиги боис, унинг рафиқаси билан юзма-юз учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ушбу масаланинг ечими юзасидан мурожаатчининг узи билан телефон орқали гаплашиб, унга ҳам атрофлича тушунтириш берилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2020 йилда мазкур кўчада шағаллаштиришдан ташқари электр энергияси билдан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилиб, мазкур кўчага янги трансформатор ҳам ўрнатилган. Маҳалла раисининг маълумотига кўра, яқин кунларда маҳаллада ичимлик суви муаммосини бартараф этиш мақсадида амалий ишларга старт берилади.
Ушбу орқали шуни ҳар бир фуқароларимизга етказишни лозим топдик: ҳеч бир мурожаат назоратсиз қолмайди ва қилинган мурожаатлар ечими юзасидан амалий ишлар тегишли идоралар томонидан амалга оширилишини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram