Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАРТОШКА ТЕРИМИ АВЖИДА

×

 2021-10-05 09:37:21    76

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман ҳисобланади. Сўхнинг бу соҳадаги довруғи достон бўлган неъмати - картошкадир. Сўхлик миришкорлар ушбу зироатнинг бир гектаридан 60 тоннагача ҳосил олишган.

        - Картошка парваришида энг аввало, агротехник тадбираларга рияо этиш керак. Албатта, агар деҳқон яхши ҳосил оламан деса, ота-боболаримиз тажрибасига таяниб, иш тутиши лозим. Астойдил, сидқидилдан меҳнат қилсангиз, албатта, кўзлаган ниятларингизга етасиз. Бу йилги ҳоисилимиздан умидимиз катта, - дейди "Озод" ширкат хўжалиги ижарачиси Тоҳиржон Шарипов.

        Туманда жами бўлиб 500 гектарга картошка экилган бўлиб, айни кунда 269 гектар ердаги картошка йиғиштириб олинди. Олинган ҳосил 1 786 тоннани ташкил этади.

        Олинган ҳосил ширкатлар ҳиссасига картошка олиш режасига нисбатан "Озод" ширкат хўжалигига - 696 тонна, "Сўх" ширкат хўжалигига - 1 040 тонна ва "Ҳушёр" ширкат хўжалигига 50 тоннадан тўғри келади. 

        Сўхлик бободеҳқонлар айни кунда картошка олиш режасини ортиғи билан бажариш йўлида астойдил ҳаракатдалар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram