МАҲАЛЛА ОБОД БЎЛЯПТИ
2021-10-02 11:44:52 122
Туманимизнинг барча ҳудудларида айни кунда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сувҳонали Нишоновнинг маълумотига кўра, мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган эски қабристон атрофига ҳомийларнинг моддий кўмаги асосида маҳалла раиси ўринбосари, жамоат ишига жалб этилган фуқаролар ҳамда кўнгилли фуқаролар иштирокида темир профилдан девор қурилди.
Шунингдек, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Зармиён маҳалласига ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қувури тортиш ва монтаж ишлари жадаллик билан давом этаётир.
Аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш мақсадида ҳам маҳаллада амалий ишлар қилинмоқда. Ички кўчаларни бетонлаштириш ишлари бундай ишларнинг мисолидир. Бетонлаштириш ишлари бевосита жамоатчилик назорати остида амалга оширилаётир.
Бундай эътибордан баҳраманд бўлаётган маҳалла аҳлининг тилида шукроналик ва миннатдорлик мужассам.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram