ДЕВАЙРОНДАГИ ТЕКСТИЛ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШАДИМИ?
2021-09-18 15:08:32 131
Барчамизга маълумки, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли тикувчилик корхонаси қурилган ва ушбу корхона айни кунда баъзи сабабларга кўра фаолияти тўхтаб қолган.
Корхонани ишга тушириш ва бу билан туманда ишсизлик даражасини сезиларли даражада камайтириш куннинг асосий масаласи ҳисобланади. Чунки ушбу корхона ишга тушса, камида 200 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур текстил корхонасида бўлиб, ушбу масалани мутахассислар билан муҳокама этди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевнинг сўзларига кўра, Республикамиздаги йирик корхоналар раҳбарлари мазкур текстил корхонани юргизиш ниятиини билдирган. Чунки Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 14 сентябрь куни имзоланган 714-сонли Қонун асосида туманимиз тадбиркорларига бир қатор имтиёзлар яратиб берилди.
Ишончимиз комилки, давлатимиз раҳбарининг ушбу оламшумул эътибори туфайли Сўхнинг ишлаб чиқариш салоҳияти янада кўтарилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram