ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - АСОСИЙ МАҚСАД
2021-09-16 17:03:03 117
Сўх тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ва мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман Кенгаши ҳамкорлигида "Мустақиллик шукронаси" тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича бўйича маслаҳатчиси Маҳмудахон Ботированинг маълумотига кўра, тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни касбга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ислоҳотлар самарасини ёшларга етказиш, ташкилотда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлаётган фуқароларга уларнинг масъулиятини етказишдан иборат.
Тадбирда иштирок этиб, сўз олган соҳа вакиллари Республикамизда ёшларга нисбатан берилаётган эътибор чекка ҳудудларда ҳам ўзининг мантиқий давомини топаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир охирида "Ёшлар дафтари"га киритилган ва ўқув курси маблағининг 50 фоизи ЁИ Агентлиги томонидан тўлаб берилган ёшларга тадбир иштирокчилари томонидан махсус сертификатлар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram