ВИЛОЯТ ДХА ВАКИЛЛАРИ СЎХДА
2021-09-14 18:59:25 107
Бугун туманимизнинг Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда Фарғона вилояти Давлат Хизматлари Агентлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Соҳибжон Қодиров ҳам иштирок этди.
Қабулга келган фуқаролар муаммо ва камчиликлар юзасидан туман ҳокими ва вилоят ДХА вакилига мурожаат этишди. Сайёр қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Туман ҳокими сўз олиб, Президентимизнинг одилона сиёсати туфайли бугун фуқароларнинг барча муаммо ва камчиликлари "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак" деган тамоийл асосида бартараф этилаётганини таъкидлаб ўтди.
Фарғона вилояти ДХА бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари таъкидлаганидек, барча муаммо ва камчликлар тизимли ва босиқчма-босқич ҳал этилади, бундай учрашув ва сайёр қабуллар режа асосида мунтазам ўтказилади.
Қабулда 13 та мурожаат келиб тушди ва 8 тасининг жойида ҳал этилишига эришилди. 5 та мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини маҳаллани ободонлаштириш, электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги муаммолар, иш жойи билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда Давлат Хизматлари Агентлиги томонидан бериладиган ҳуқуқий ёрдам ва амалий кўмаклар ташкил этди.
Бир нафар фуқаро "Аёллар дафтари"да эканлиги ва қўшимча даромад манбаига эга бўлиш учун мутасаддиларга тикув машинкаси олишда амалий кўмак сўраб мурожаат этди. Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди ва унга тикув машинкаси эртага вилоят вакиллари иштирокида етказиб берилади.
Дарҳақиқат, фуқароларимизни қийнаётган муаммо ва камчликлар оз эмас, ҳали бор ва улар мана шундай самарали учрашув ва қабуллар орқали ҳал этилмоқда. Бироқ, барча муаммони бирваракайига ечиб бўлмайди. Бунинг учун сабр ва албатта, вақт керак. Агар ҳар биримиз сабрли ва тиллога тенг вақт қадрига етиб биргаликда ҳаракат қила олсак, муаммо ва камчиликларимизга ечим топа оламиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram