ТУМАНДА ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ҚУРИЛМОҚДА
2021-09-13 14:01:13 158
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли карори асосида қабул қилинган Дастурнинг 1-иловасига мувофиқ туманимизнинг ҳудудида 180 ўринга мўлжалланган қўшма типдаги (4 та гуруҳ умумий типдаги (120 ўрин) ва 4та гуруҳ ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун (60 ўрин) мўлжалланган) давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.
Мазкур иншоот Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-сонли давлат МТМ ҳудудига қурилмоқда.
Қурилиш ишларига давлат томонидан 7 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
- Албатта, бундай эътибор замирида болаларимиз, фарзандларимиз манфаати мужассам. Биз доим қурувчилар билан биргамиз ва қурилиш ишлари жараёни маҳаллада ташкил этилган жамоатчилик назорати комиссиясининг диққат ва эътиборида, - дейди маҳалла раиси С. Нишонов.
Қурилиш ишлари “Инвест жаҳон қурилиш” МЧЖ томонидан амалга ошириляпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram