СЎХДАГИ АЭРОПОРТ ҚАЧОН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ?
2021-09-13 11:35:59 121
Туманимизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Чориев Жасур Эргашович туман ҳокими ўринбосарлари ва секторлар раҳбарлари билан Истиқлол маҳалласида қурилаётган аэропортда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Самолётлар ва вертолётлар учун ташкил этилаётган учиш-қўниш майдончасини белгиланган муддатда топширилиши ва бу тадбир кечикаётганлигининг сабаблари ташриф чоғида ҳар томонлама ўрганилди.
Иншоотни тез кунларда фойдаланиш учун тайёрлаш ва аэропорт ҳудудини тартиб-қоидаларга мос равишда ободонлаштириш юзасидан тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур иншоот давлат раҳбарининг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли асосида қурилмоқда. Яқин кунларда Сўх туманида янги аэропорт фойдаланишга топширилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram