Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБИМИЗДА 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

×

 2021-09-06 11:08:35    112

PDF юклаш
Чоп этиш


        Янги 2021-2022 ўқув йили расман бугун – 6-сентябр куни бошланди.

        Фарғона вилояти Сўх туманидаги 29-умумтаълим илм маскани ҳам ўқувчилари учун бағрини очди. Бу йили мактабимизга 42 та бирнчи синф ўқувчилари қабул қилинди ва жами 387 та ўқувчилар илм олишни бошлашди.

        Билимлар кунига бир гуруҳ давлат ташкилотлари ходимлари, фахрий устоз ва ота-оналар таклиф этилди.

         - “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида таълимда кенг кўлламли ислоҳотлар амалга оширилди.

        Мисол тариқасида оладиган бўлсак, туманимиздаги Офтобру маҳалласида янги мактаб, 4, 18, 25 сонли умумий ўрта таълим мактабларда қўшимча бинолар қурилмоқда.

        Мактабимизни ўтган йили 30-та 11 синф ўқувчилари битириб, шундан 17-таси олий таълим муассасаларига хужжат топширишди.

        - Фурсатдан фойдаланиб барчангизни энг улуғ ва энг азиз мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан табриклаб, янги бошланаётган ўқув йилида ҳаммаларингизга омад ва зафарлар тилайман, - деди мактаб директори Амиржон Темиров.

        Бугунги кун мактабга илк бор келган кичкинтой ўғил-қизларимиз хотирасида абадий қолади. Ҳар йилги анъанага мувофиқ биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари сифатида 12 турдаги ўқув қуроллари ва дарсликларига эга янги сумкалар топширилди.


                  Додоҳайит Ҳасанов - мактаб етакчиси

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram