ТУМАН ҲОКИМИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ БЕРДИ
2021-09-04 14:03:51 162
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда туманда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари, блогерлар, жумладан, Сўх ТВ жамоаси, "Садои Сўх" бош муҳаррири, мустақил ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган блогерлар иштирок этишди.
Айтиш мумкинки, мазкур матбуот анжумани туманда илк маротаба ўтказилди ва қувонарлиси, баҳс-мунозараларга бой ўтди ва мароқли бўлди. Туман ҳокимига маҳаллий ОАВ ходимлари, мустақил блогерлардан ташқари, Фарғона вилоятида ўз ўрнига эга бўлган журналистлар, расмий сайтлар намоёндалари, ҳатто тадлбиркорлар ва журналист-блогерлар ўз саволларига жавоблар олишди.
Салкам уч соат давом этган анжумандан хулоса шуки, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман ҳокими ва оддий бир фуқаро ситфатида барча ижтмиоий тармоқ вакиллари ва ОАВ воситалари ходимлари билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.
- Биз агар бирлашсак, бир-биримизга ёрдам бериб, дўстона муносабатда бўлсак, олдимиздаги вазифаларни ижро этишга эришамиз, энг асосийси, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчликларни бартараф этишга куч топа оламиз.
Матбуот анжуманидан ёзиб олинган тўлиқ видеолавҳани яқин соатларда Сизнинг диққатингизга ҳавола этамиз. Дарвоқе, матбуот анжуманида жавобсиз қолган саволларга каналимиз орқали туман ҳокими жавобларини интервью-видеолавҳа сифатида ёритиб боришга астойдил ҳаракат қиламиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram