Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2021-06-24 19:40:22    211

PDF юклаш
Чоп этиш


           Таъкидлаш лозим, айни кунда барча ҳудудларда “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” мавзуси остида учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.   

           Бугун Сўх тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида айни шу мавзуда тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими С. Сайидмусаев, туман давлат солиқ инспекция бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ф. Турабоев, туман адлия бўлими вакиллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

           “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ташкил этилган учрашувда банд бўлмаган, мауаммоси мавжуд бўлган уюшмаган ёшларнинг 70 нафари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредит маблағлари, субсидия асосида меҳнат қуроллари  ажратиш, ва бошқа каби ўзларини қийнаб келаётган, ечими топилмаётган муаммолар билан мурожаат этишди.

           Учрашув юзма-юз мулоқот тарзида ўтказилди. Ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг бир қисми, ёхуд 25 фоизи ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилинишисабабли, тегишли соҳа мутасаддилари билан “Йўл харитаси” тузилиб, аниқ ижро муддати белгиланди. 

           Кўтарилган масалалар юзасидан мурожаатчиларнинг 4 фоизига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мазкур тадбир давомида мурожаатчининг яшаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, назорат тегишли сектор раҳбари зиммасига юклатилди ва шу ернинг ўзида 6-нафар ишсиз ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида меҳнат қуроллари бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

                       Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram