ДУНЁНИ БЕРАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРГА!
2021-06-01 14:36:05 209
Фарзанд умр меваси, инсон ҳаётининг гултожи. Фарзанди бор инсон бахтли инсон демакдир. Зотан, «болали уй бозор» деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Дарҳақиқат, болаларимиз ҳаётимиз мазмуни, бахтимиз бутлигининг омили, ёшлигимизда овунчоқ, кексаликда суянчиқ, порлоқ келажагимиз пойдеворининг асосидир. «Болам-чақам»деб яшайди асли халқимиз. Бу ҳаётий ҳақиқат замирида эса, катта маъно ва мазмун мужассам.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсининг жаннатмакон гўшаси – Сух туманида ҳам турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, байрам дастурлари ташкил этилиб, ўтказилмоқда.
“Дўстлик” ва маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тадбир чинакамига катта тантана ва шодиёнага айланиб кетди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ўз сўзида юртбошимиз раҳнамолигида болаларга кўрсатилаётган эътибор, соғлом авлодни шакллантиришга қаратилаётган юксак ғамхўрлик таъкидлаб ўтилди.
Болаликнинг мусаффо осмони, бахту саодати шоирларнинг дил сўзларию санъаткорлар ижросида тараннум этилди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон болалари бахтли болалар, улар чин маънода бунга ҳақли. Чунки улар Юртбошимиз фарзандлари, истиқлол ворисларидирлар.
“ДУНЁНИ БЕРАЙЛИК БОЛАЖОНЛАРГА!”. Ушбу шиор остида туман марказида бўлиб ўтган тадбирга Сухнинг барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан ташриф буюрган болажонлар катта тантана ва шодиёна гувоҳи булишди. Туман маданият бўлими ходимларининг ҳарбийлар билан ҳамкорликда тайёрланган адабий-бадиий байрам дастури барчага бирдек қувонч хадя этди. Шунингдек, ўтказилган маданий-маърифий тадбирда туманда жойлашган ҳарбий кисм аскар ва зобитларининг оила аъзолари, фарзандлари ҳам иштирок этишди. Ҳажвий саҳналар, театрлашган томошалар, кўнгилочар кўй ва қўшиқлар ила болажонлар қалбида унутилмас таассурот қолдиришди тадбир ташкилотчилари.
Тадбирда бир гурўҳ туман фаоллари, ўқишда аълочи мактаб битирувчилари, ёш спортчиларга вилоят ва туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, ҳамда хамкор ташкилотлар ва хомийларининг эсдалик совғалари, энг асосийси, болажонларга уларнинг севимли ширинликлари топширилди. Шунингдек, туманнинг Истиқлол, Қалъа, Ленбург, Қизилқиёқ, Сариканда, Девайрон, Сарибозорча, Қалъача, Ғазнов, Соҳибкор, Тул, Себзор маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан берилган байрам совғалари болаларга олам-олам қувонч ҳадя этди. Байрам тадбири туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази, мактабгача таълим ташкилоти туман бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
Дарҳақиқат, инсон дуньёга келибдики, умри давомида фарзанд деб яшайди. Ушбу эзгу фазилат ва бетакрор хислат бизнинг халқимизга хос. Айтиш лозим, Республикамизда Юртбошимизнинг бевосита ғамхурлиги ва эътибори доирасида хар томонлама етук, соглом, билимли, доно ва аклли авлодни вояга етказишда кўп хайрли ишлар амалга оширилди. Зотан, Ватанимизнинг порлок келажаги усиб, улғайиб келаётган баркамол авлод қўлидадир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram